“Activ Спортс” Ўзбекистонда спорт кийимлари ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Мисрлик инвестор “Activ Спортс” компанияси раҳбари Абу Зейд Абдул Ҳафиз бу ҳақда Ўзбекистон элчихонаси вакиллари билан учрашувда билдирди.
Шунингдек, компания раҳбари бу борада Ўзбекистондаги ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик қилишга ва биргаликда лойиҳаларни йўлга қўйишга тайёр эканини таъкидлади.
Музокаралар 15 апрель куни бўлиб ўтди ва унинг давомида Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, Миср тадбиркорига жорий йилнинг 23–24 апрель кунлари Зомин туманида ўтказиладиган “Жиззах–2025” халқаро бизнес форуми ҳақида батафсил маълумот берилиб, ушбу тадбирда иштирок этишга таклиф қилинди.
