Дунёда

Бад Буннй ва Адидас Оригиналс "Газелле City" номли янги кроссовка коллекциясини тақдим этди

Bad Bunny ва Adidas Originals "Gazelle City" номли янги кроссовка коллекциясини тақдим этди

Машҳур реггетон ижрочиси Бад Буннй ва спорт кийимлари бренди Адидас Оригиналс биргаликда "Газелле City" номли янги кроссовка коллекциясини тақдим этди. Ушбу коллекцияга учта ёрқин ва замонавий модель киради: тўқ яшил, ёркин тўқ апельсин ва пушти рангларда. Дизайн санъаткорнинг ватани — Пуэрто-Рико бой маданий мероси ва табиат гўзаллигидан илҳомланган.

"Газелле City" тўпламидаги ҳар бир жуфт кроссовка Пуэрто-Риконинг ўзига хослигини, Бад Буннйнинг болалиги ва ёшлик йилларини, шунингдек, унинг ўз оролига бўлган самимий севгиcини акс эттирувчи элементлар билан безатилган. Ушбу коллекция орқали ижрочи илдизларига, жамиятга ва ўсиб улғайган жойига ҳурматини ифода этади.

Максус коллекция 11 июльдан сотувга чиқди. Қизиқ томони шундаки, баъзи ранг вариантлари фақат Пуэрто-Рико аҳолиси учун мавжуд бўлиб, бу ижрочининг ватани билан яқин боғлиқлигини янада таъкидлайди. Бу коллекцияни нафақат мода ихлосмандлари, балки Бад Буннй мухлислари учун ҳам алоҳида аҳамиятга эга.

Ушбу кроссовкалар нафақат замонавий дизайни билан ажралиб туради, балки Пуэрто-Рико маданияти ва замонавий мусиқанинг синергиясини ҳис қилиш имконини беради. Бад Буннй ва Адидас Оригиналс ҳамкорлиги мода оламида катта эътибор қозонди ва мухлислар томонидан илиқ кутиб олинди.

Батафсил ўқиш Фошан кўргазмасида Ўзбекистон миллий маҳсулотлари намойиш этилди