“Бухоро Агрокластер” халқаро кўргазмада 14 миллион долларлик шартнома имзолади

Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган “Texworld NYC – 2026” кўргазмаси Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларининг халқаро бозордаги рақобатбардошлигини намоён этди. “Амиртех” бренди остида иштирок этган “Бухоро Агрокластер”нинг экологик тоза ва табиий хомашёдан тайёрланган кийим-кечаклари хорижлик харидорларнинг катта қизиқишини уйғотди. Натижада АҚШ бозорида 14 миллион долларлик йирик шартномалар имзоланди.
Бу ютуқ миллий тўқимачилик соҳасининг халқаро нуфузини мустаҳкамлаб, Ўзбекистон экспорт салоҳиятини кенгайтириш йўлида муҳим қадам бўлди.
