Ўзбекистон

Чарм саноатида халқаро ўқув дастури йўлга қўйилди

Чарм саноатида халқаро ўқув дастури йўлга қўйилди

Чарм-пойабзал саноатида ижодкорлик, инновация ва халқаро тажриба алмашинувини янада ривожлантириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги кўмагида 2025-йил 3–14-ноябрь кунлари пойабзал дизайни бўйича халқаро ўқув дастури йўлга қўйилди.

Дастур “Ўзчармсаноат” уюшмаси ва Туркия халқаро ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА) ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Ўқув машғулотларини эса Туркиянинг “ТАСЕВ” касб-ҳунар техник лицейи мутахассислари олиб бормоқда.

Дастур иштирокчилари қуйидаги йўналишларда амалий билим ва кўникмаларни эгалламоқда:

-замонавий пойабзал дизайни тамойиллари;
-қолип тайёрлаш, кесиш ва тикиш жараёнлари;
-штамплар яратиш ҳамда тайёр маҳсулотни йиғиш босқичлари.

Машғулотларда дизайннинг функционал ва эстетик уйғунлиги, шунингдек замонавий технологияларни ишлаб чиқариш жараёнига татбиқ этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Батафсил ўқиш Ҳамкорликдаги янги боб: Джексон-Вэник ўзгартмасининг бекор қилиниши Ўзбекистон учун АҚШ билан стратегик ҳамкорлик йўлини очади