Файз-М: Андижондаги трикотаж корхонаси 6 миллион долларлик экспортга эришмоқда

Йиллик қуввати 4,2 млн дона трикотаж маҳсулотларига эга корхона Ўзбекистон Президенти назарига тушди.
2025 йил 16 апрель куни Президент Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида жойлашган йирик замонавий “Файз-М” пахта-тўқимачилик кластери фаолияти билан танишди.
Мазкур корхона йилига 4,2 миллион дона, 50 турдаги трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариб, мингдан ошиқ маҳаллий аҳолини иш билан таъминламоқда. Туркия, Германия ва Хитойдан келтирилган замонавий ускуналар орқали маҳсулот сифатини оширишга эришилмоқда.
Эътиборлиси, мазкур корхонага 1999 йилда асос солинган бўлиб, ҳозирги кунда йирик экспортер корхонага айланди. Корхонанинг йиллик экспорт салоҳияти 6 миллион долларга етган.
Президент сифат кўрсаткичларини янада яхшилаш, қўшилган қийматни ошириш ва экспорт географиясини кенгайтириш юзасидан тегишли тавсиялар берди.
