Дунёда

Хитой Россиянинг кийим-кечак ва поябзал онлайн бозорида етакчиликни қўлга киритиб АҚШни ортда қолдирди

Хитой Россиянинг кийим-кечак ва поябзал онлайн бозорида етакчиликни қўлга киритиб AҚШни ортда қолдирди

Хитой 2024 йилда Россияга кийим-кечак ва поябзал етказиб беришда АҚШни ортда қолдирди. CDEK.Shopping маълумотларига кўра, Хитойдан импорт қилинадиган енгил саноат маҳсулотларига талаб 19,3%га ошиб, улар жами буюртмаларнинг учдан бирини ташкил этди. Икки йил олдин АҚШ биринчи ўринда эди, аммо сўнгги 24 ойда уларнинг бозори 13,5%га қисқарди.

Экспертлар, хорижий брендларнинг Россиядаги онлайн-дўконлардан чиқиши ва Хитой савдо майдонларининг Россия тўлов тизимлари билан интеграциялашганлигини таъкидламоқда. CDEK.Shopping маълумотларига кўра, импорт кийим-кечак ва поябзал буюртмалари 47%га ошган ва бу соҳа 2024 йилда 25 миллиард рубль даромад келтирган.

#Хитой #етказмалар #ўсиш

Батафсил ўқиш Туркистон вилоятида Ўзбек инвесторининг 21 миллиард тенгелик пахта-тўқимачилик лойиҳаси ишга тушади