Дунёда

Хитойда кийим конструкцияси соҳасидаги ёндашувнинг ўзига хослиги нимада?

Хитойда кийим конструкцияси соҳасидаги ёндашувнинг ўзига хослиги нимада?

Кузьмичев_В_Е_Китайские_методики_конструирования_одежды_Учебное
Бугунги кунда Хитой дунёдаги энг йирик тайёр кийим экспортчиларидан бири ҳисобланади. Мамлакатдаги конструкторлик мактаблари Европа ва АҚШ стандарт фигураларига мослаштирилган миллионлаб кийимларни ишлаб чиқаришга хизмат қилмоқда. Бу аниқ ва такрорланадиган алгоритмлар туфайли мумкин бўлиб, ҳатто янги бошловчилар учун ҳам тушунарлидир.

Сизга "Хитой кийим конструкцияси методикалари" номли ўқув қўлланмасини тақдим этамиз. Ушбу қўлланма узоқ вақт давомида бошқа давлатлардан изоляцияда ривожланган мамлакатнинг касбий меросини ёритади.

Хитой тизими қуйидаги хусусиятлари билан ажралиб туради:
• кам миқдордаги ўлчам кўрсаткичларидан фойдаланиш,
• мутаносиблик қонуниятларига асосланиш,
• конструкцияларни яратишнинг содда ва мантиқий алгоритмлари,
• асосий андозани яратиш босқичида анъанавий кўкрак витачкаларидан воз кечиш - улар кейинчалик моделлаштириш жараёнида амалга оширилади.

Кўплаб хитой методикалари учун хос хусусият — 15:х нисбатидаги тўғри бурчакли учбурчакдан фойдаланишдир. Бу усул кесим йўналишларини, витачкалар чуқурлигини ва ёрдамчи конструктив чизиқларни топишни соддалаштиради.

Ушбу методикалар айниқса:
-талабалар,
-дизайнерлар,
-модельерлар,
-ҳамда кийим конструкцияси тарихи, миллий мактаблар ва замонавий услубларни ўрганаётган ўқитувчилар учун ниҳоятда фойдали бўлади.

Батафсил ўқиш Замонавий Ўзбекистон Францияни забт этишда давом этмоқда