Дунёда

Немис ва ўзбек тўқимачилик соҳаси вакилларининг бизнес-форуми Штутгарт шаҳрида бўлиб ўтди

Немис ва ўзбек тўқимачилик соҳаси вакилларининг бизнес-форуми Штутгарт шаҳрида бўлиб ўтди

Германиядаги Ўзбекистон Элчихонаси томонидан Гесамтмасче билан ҳамкорликда ташкил этилган бизнес-форумда «Ҳ&М», «GermanFashion», «Онетех е.К.», «Теамдресс Стеин Деутсчланд ГмбҲ» каби компаниялар иштирок этди.

«Дунё» ахборот агентлигининг хабар беришича, Германиянинг тўқимачилик ва трикотаж саноати уюшмаси — «Гесамтвербанд дер деутсчен Масчениндустрие е.В.» (Гесамтмасче) форумга «Ҳ&М», «GermanFashion», «Онетех е.К.», «Теамдресс Стеин Деутсчланд ГмбҲ» каби немис брендларини таклиф қилган.

Тадбир давомида Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси Дилшод Ахатов ўз тақдимотида Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг афзалликларига тўхталиб ўтди. Улар қаторида йирик маҳаллий бозор мавжудлиги, МДҲ ва Европа бозорларига тезкор ва божхона тўловларисиз кириш имконияти, рақобатбардош ишлаб чиқариш салоҳияти, кадрлар тайёрлашга киритилаётган сармоялар, қулай бизнес муҳит ва махсус саноат зоналари мавжудлиги алоҳида таъкидланди.

Ўзбекистоннинг «Фазман Текстил LLC», «Само crystal color техтиле», «ОФС», «Мустанг МчЖ», «Жиззах Тоштепа текстил», «Наримтекс», «Ифтиҳор кийим саноат», «Бунёдкор техтиле», «Баҳт-Техтиле», «Фазман текстил LLC», «Идеал Навбакҳор текстил», «Китоб ип йигирув» каби 50 та етакчи корхонаси учун немис компаниялари вакиллари билан Б2Б учрашувлар ташкил этилди.

Тадбир якунида томонлар немис тўқимачилик компаниялари вакилларининг Тошкент, Самарқанд, Наманган ва Фарғона вилоятларига ташрифлари, шунингдек, ўзбек бизнес вакилларининг Германияга мақсадли ташрифларини ташкил этиш бўйича келишиб олдилар.

Батафсил ўқиш Сиз лотос гулидан ипак олиниши мумкинлигини билармидингиз?