Ўзбекистон

Ўзбекистон барқарор ривожланиш мақсадларига 45% даражада эришди

Ўзбекистон барқарор ривожланиш мақсадларига 45% даражада эришди

Ўзбекистон Барқарор ривожланиш глобал индексда сезиларли юксалишни намоён этди.

Барқарор ривожланиш ҳисоботининг 2025-йилги нашрига кўра, мамлакат бирданига 19 поғонага кўтарилиб, умумий 73 балл билан дунё бўйича 62-ўринни эгаллади. Бу БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ)га эришишдаги минтақадаги энг яхши кўрсаткичлардан биридир.

Ўзбекистон қуйидаги икки муҳим йўналишда белгиланган кўрсаткичларга тўлиқ эришди:

-БРМ 1: Қашшоқликни тугатиш (қашшоқликнинг сезиларли даражада камайиши);
-БРМ 4: Сифатли таълим (ушбу йўналишда барқарор тараққиёт қайд этилган).

Шунингдек, қуйидаги асосий соҳаларда мўтадил прогресс кузатилмоқда:

-БРМ 3: Соғлиқни сақлаш ва фаровонлик;
-БРМ 5: Гендер тенглиги;
-БРМ 6: Тоза сув ва санитария;
-БРМ 9: Саноатлаштириш, инновациялар ва инфратузилма (рақамли технологияларга киритилаётган сармоялар ўз самарасини бермоқда);
-БРМ 17: Барқарор ривожланиш учун ҳамкорлик (халқаро ҳамкорликнинг мустаҳкамланиши).

Шу билан бирга, ривожлантириш талаб қилинадиган соҳалар мавжудлигига қарамай, Ўзбекистон 2015-йилдан бери Марказий Осиё ва Шарқий Европа минтақасида энг тез ривожланаётган давлатлардан бири сифатида қайд этилган.

Бу муваффақиятлар Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган чуқур ва тизимли ислоҳотлар билан бевосита боғлиқ. Мутахассислар сиёсий ирода, лидерлик ва ислоҳотларнинг самарадорлигини алоҳида эътироф этдилар.

Батафсил ўқиш Ўзбекистон-Мўғулистон: Ҳамкорлик йўналишлари кенгаймоқда