Ўзбекистон барқарорликка эътиборни кучайтирмоқда: Тўқимачилик чиқиндиларини қайта ишлаш соҳасида халқаро ҳамкорлик бошланди

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти (ТТЕСИ) делегацияси Европа етакчи илмий марказларидан бири — Швециянинг Бурос университети билан Ҳамкорлик меморандуми имзолади. Ушбу университет тўқимачилик чиқиндиларини қайта ишлаш ва айланма иқтисодиёт соҳасидаги илмий тадқиқотлари билан машҳур.
Бу Ўзбекистон тўқимачилик саноати барқарор ривожланиш йўлида яна бир муҳим қадам қўйаётганидан далолат беради.
Томонлар таъкидлашича, янги келишув Ўзбекистонда экологик жиҳатдан хавфсиз тўқимачилик саноатини ривожлантиришга қаратилган узоқ муддатли академик ва амалий тадқиқотлар учун мустаҳкам асос яратади.
Шунингдек, ТТЕСИ вакиллари университетнинг махсус лабораториялари, жумладан тўқимачилик чиқиндиларини қайта ишлаш марказлари билан яқиндан танишдилар.
Ушбу ташриф Ўзбекистоннинг Швециядаги элчихонаси кўмагида ташкил этилди ва қуйидаги биргаликдаги лойиҳалар бошланишини белгилади:
-ПҳД докторонтлар алмашинуви,
-ўқитувчиларни ўқитиш ва малакасини ошириш,
-барқарор технологиялар ва чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасида қўшма илмий тадқиқотлар.
Бурос университети айланма иқтисодиёт соҳасида дунёда етакчи илмий марказ сифатида танилган. Ўзбекистон халқаро стандартларга асосланиб, технологиявий ечимлар, хом ашёни қайта ишлаш ва барқарор ишлаб чиқаришни кенгайтириш йўналишида ҳамкорликни ривожлантирмоқчи.
