Ўзбекистон

Ўзбекистон Марказий Осиёда Ҳиндистон бизнеси учун муҳим хабга айланмоқда

Ўзбекистон Марказий Осиёда Ҳиндистон бизнеси учун муҳим хабга айланмоқда

Ҳиндистоннинг ихтисослашган «Техтиле Инсигҳтс» нашри бир қатор таҳлилий материалларни эълон қилди. Уларда Ўзбекистон минтақадаги стратегик ҳамкор ва инвестициялар учун энг муҳим йўналиш сифатида қайд этилган. Бу ҳолат ҳинд бизнес ҳамжамиятининг республика имкониятларига бўлган қизиқиши ортиб бораётганини акс эттиради.

«Дунё» ахборот агентлиги маълумотига кўра, экспертлар қуйидаги асосий жиҳатларни алоҳида таъкидламоқда:

1. Пахта кластерида чуқур трансформация.
Ўзбекистон эски тизимдан кескин воз кечиб, мажбурий меҳнатни тўлиқ тугатди ҳамда технологиялар ва механизацияга устуворлик берди. Томчилатиб суғориш ва пахтани йиғиб олиш учун замонавий техниканинг жорий этилиши агротех соҳасида ҳинд компаниялари билан ҳамкорлик қилиш учун кенг имкониятлар очмоқда.

2. Амбицияли инвестиция мақсадлари.
Ўзбекистон ҳукумати тўқимачилик саноатига қўшимча 2 млрд АҚШ доллари миқдорида инвестиция жалб этишни мақсад қилган. Шу муносабат билан инвесторлар учун махсус шарт-шароитлар яратилган: солиқ имтиёзлари, технопаркларда тайёр инфратузилма ҳамда Европа ва МДҲ бозорларига имтиёзли кириш имконияти.

3. Ўсишнинг реал кўрсаткичлари:

* 2025 йилда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми илк бор 1,2 млрд АҚШ долларидан ошди.
* Ўзбекистонда Ҳиндистон билан ҳамкорликда умумий қиймати 1,13 млрд АҚШ долларидан ортиқ бўлган 24 та қўшма инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.
* Тўқимачилик, фармацевтика, ИТ ва бошқа соҳаларга 270 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри ҳинд инвестициялари ўзлаштирилган.

Ўзбекистон Марказий Осиёда Ҳиндистоннинг муҳим иқтисодий ҳамкори сифатидаги мавқеини мустаҳкамлаб бормоқда. Тўқимачилик саноати эса бу яқинлашувнинг энг ёрқин мисолларидан бири, холос.

Батафсил ўқиш Пахтакор Текс: Йилига 600 тонна пахта ишлаб чиқарувчи етакчи корхона