Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Гонконг корхоналари $25 млнлик заргарлик шартномасини имзолади

Ўзбекистон ва Гонконг корхоналари $25 млнлик заргарлик шартномасини имзолади

Хитойнинг Гонконг шаҳрида жорий йилнинг 4–8 март кунлари дунёнинг энг йирик заргарлик кўргазмаларидан бири бўлган Ҳонг Конг Интернатионал Jewellery Show 2026 бўлиб ўтди. Ушбу халқаро тадбирда Ўзбекистон делегацияси ҳам фаол иштирок этди.

Кўргазма доирасида Ўзбекистоннинг "Онесто Ҳигҳ Jewelry" корхонаси ва Гонконгнинг “Голден Эра Jewellery” корхонаси ўртасида музокаралар олиб борилиб, 25 миллион доллар миқдоридаги шартнома имзоланди.

Ушбу келишув Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган заргарлик буюмларини халқаро бозорларга чиқариш, экспорт ҳажмини ошириш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун янги ҳамкорлик имкониятларини яратишга хизмат қилади.

Батафсил ўқиш «Бухоро Арқон Равшан текстил» ишлаб чиқаришни кенгайтирмоқда