Ўзбекистон

Ўзбекистон ва Покистон тўқимачилик соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Покистон тўқимачилик соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

"Дунё" АА хабарига кўра, Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистоннинг АПТМА бош котиби Шаҳид Саттар билан учрашди.

Суҳбат чоғида тўқимачилик соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма корхоналар ташкил этиш ва инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Покистон томони Ўзбекистондаги корхоналарни бошқариш ёки сотиб олиш шаклида ҳамкорликка қизиқиш билдирди.

Сентябрь ойида Покистоннинг етакчи тўқимачилик компаниялари делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради. Шунингдек, томонлар икки мамлакатдаги тўқимачилик кўргазмаларида биргаликда иштирок этишга келишиб олди.

Батафсил ўқиш Таджиктекстиль мактаб формасидан нега шикоят қилишмоқда?