ДунёдаЎзбекистон

Ўзбекистон ва Қатар тўқимачилик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон ва Қатар тўқимачилик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Доха шаҳрига амалий ташрифи чоғида Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашуви бўлиб ўтди.

Томонлар Ўзбекистон–Қатар стратегик ҳамкорлигини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар. Суҳбатда, хусусан, тўқимачилик соҳасида қўшма инвестиция лойиҳаларини ривожлантириш, илғор технологияларни жорий этиш ва маҳсулот экспортни ошириш бўйича ҳамкорликни кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек, “яшил” энергетика, транспорт ва инфратузилма каби бошқа йўналишларда ҳам қўшма ташаббусларни илгари суриш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаб, икки мамлакат ўртасида янги имкониятлар эшигини очди.

Батафсил ўқиш Самарқандда “Қавиқлардаги мерос” кўргазмаси: Миллий каштачилик ва тикйвчилик тарихи