Ўзбекистон ва Словакия тўқимачилик ва бошқа маҳсулотлар етказиб беришни кўпайтиришга келишиб олди

2025 йил 30 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Словакия Президенти Питер Пеллегрини ўртасида бўлиб ўтган учрашувда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Асосий эътибор ўзаро товар етказиб беришни оширишга, хусусан енгил саноат соҳасига қаратилди:
-Ўзбекистондан: тўқимачилик, чарм ва мева-сабзавот маҳсулотлари;
-Словакиядан: каучук, автомобиль эҳтиёт қисмлари ва фармацевтика маҳсулотлари.
Шунингдек, томонлар банк соҳасида киберхавфсизликни мониторинг қилиш ва юк ташишларни кузатиш бўйича қўшма марказ ташкил этишга келишиб олдилар.
2026 йили Братислава шаҳрида икки мамлакат олий ўқув юртлари ректорларининг биринчи форуми, шунингдек, туризм кўргазмалари ва Туризм кунларини ўтказиш режалаштирилган
