Ўзбекистон

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган заргарлик буюмлари Малайзияга экспорт қилинмоқда

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган заргарлик буюмлари Малайзияга экспорт қилинмоқда

Дунё АА хабарга кўра, Ўзбекистон заргарлик саноатини ривожлантириш ва экспортни кенгайтириш бўйича ишлар давом этмоқда. 25-февраль куни Куала-Лумпур шаҳрида ўзбекистонлик дипломатлар Ҳабиб Jewels ҳамда Томеи Consolidated Берҳад раҳбарлари билан учрашиб, ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Музокараларда заргарлик соҳасидаги ислоҳотлар, экспорт имкониятлари ва Малайзия бозорининг талаблари кўриб чиқилди. Малайзия томони 20 ва 22 каратли олтин буюмларга талаб юқори эканини билдириб, ўзбек заргарлик маҳсулотларини импорт қилишга қизиқиш билдирди.

Учрашув якунланиб, савдо алоқаларини кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди. Ушбу ҳамкорлик ўзбек заргарлик маҳсулотларининг халқаро бозорга чиқиши ва соҳанинг янада ривожланишига хизмат қилиши кутилмоқда.

Батафсил ўқиш Москвада Наманган тўқимачилик маҳсулотлари шоуруми очилди