Ўзбекистонлик аёллар креативликда халқаро майдонга чиқди

2025-йил 8–9-октябрь кунлари Санкт-Петербургда бўлиб ўтган халқаро ижодий конференцияда Ўзбекистонлик тадбиркор аёллар миллий услубдаги кийимлар, тўқимачилик маҳсулотлари ва экологик тоза брендларини намойиш этиб, мамлакатимизнинг маданий мероси ва замонавий дизайнни дунёнига таништирдилар. Уларнинг ишланмалари миллий анъана ва инновацион ёндашув уйғунлиги сифатида эътироф этилди.
RICS конференцияси креатив иқтисодиёт бўйича халқаро ҳамкорлик майдони сифатида 30 дан ортиқ давлатдан мутахассисларни янги ҳамкорлик ва экспорт имкониятларини муҳокама қилиш учун жамлади.
Ўзбекистондан “Шохон Шоирабегим” бренди асосчиси - Шоирахон Каримова, “КОРПЕ” бренди яратувчиси - Маржон Досалиева, “Мунира Collection” асосчиси – Мунира Комиловалар қатнашди.
Ушбу иштирок Ўзбекистон аёлларининг креатив иқтисодиётдаги фаоллиги ва халқаро майдондаги мавқеини мустаҳкамлаб, миллий брендларимизнинг глобал бозорга чиқишига кенг йўл очмоқда. Ташаббус БМТ қўллаб-қувватлаши остида амалга оширилмоқда.
