Қорақалпоғистонда қиймати $48,5 млнлик ип-калава ишлаб чиқарувчи корхона ишга тушди

Президентимиз ташаббуси билан Қорақалпоғистонда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Янги корхонанинг ишга туширилиши ана шу ислоҳотларнинг амалий самараси ҳисобланади.
Нукус шаҳрида аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қиладиган яна бир замонавий корхона иш бошлади. Шаҳарда янги «Нукус ССП Технопарк» корхонаси фойдаланишга топширилди. Ушбу корхона 400 та янги иш ўрни яратиб, аҳолининг бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Корхонанинг умумий қиймати 48,5 миллион долларни ташкил этади. У йилига 18 минг тонна ип-калава ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, бу ҳудуд саноати ва иқтисодиётининг ривожланишига хизмат қилади.
Мазкур лойиҳа халқимиз фаровонлигини оширишга, Нукус шаҳрининг саноат салоҳиятини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
