Дунёда

Россияда кийим ва пойабзал нархлари ўсиши секинлашмоқда

Россияда кийим ва пойабзал нархлари ўсиши секинлашмоқда

Россия оммавий ахборот агентликлари маълум қилишича, 2025 йилда кийим ва пойабзал нархлари ўсиши инфляция даражасигача пастлаб, январь–сентябрь ойларида кийим нархлари ўртача 9%, пойабзал нархлари эса 6%га ошган. Мутаҳассислар буни аҳоли харид қобилиятининг пасайиши, талабнинг камайиши ва рубл курсининг барқарорлиги билан изоҳламоқда.

Шу билан бирга, харидорлар кўпроқ оммавий бозор ва арзон премиум маҳсулотларни танламоқда, бу эса брендларни маркетплейслардан шахсий онлайн-дўконларга ўтишга ундамоқда. Россия бозорида янги кийим брендлари сони эса январь–сентябрь ойларида ўтган йилга нисбатан 37,5%га камайган.

Ҳар бир харидор ўз услубини топади — нархлар барқарор, имкониятлар эса кўп!

Батафсил ўқиш Ўзбекистон ва АҚШ пахта етказиб бериш бўйича йирик халқаро шартнома имзолади