Ўзбекистон

УЗТЕХ: Инвестиция инсонга — шунчаки шиор эмас, балки ўсиш стратегияси

UZTEX: Инвестиция инсонга — шунчаки шиор эмас, балки ўсиш стратегияси

УЗТЕХ ГРОУП ва Инвест Finance Банк раҳбари Фарход Мамажонов — Ўзбекистоннинг энг йирик тўқимачилик соҳасидаги инвесторларидан бири — мамлакат Президентининг нафақат фойда, балки инсон қадриятлари, унинг манфаатлари ва жамият тараққиётига хизмат қиладиган инвестицион муҳит яратиш чақириғини қўллаб-қувватлади.

Биз тўқимачилик бизнесини 2006 йилда бошлаганмиз. 2016 йилгача 3 та фабрикамиз бор эди. Бугунги кунда эса — 21 та корхона фаолият юритмоқда, ва буларнинг барчаси сўнгги 8 йил ичида амалга ошди. Ходимлар сони 1 500 дан 16 000 кишигача ошди. Бунга сабаб — Президентнинг изчил иқтисодий ва ижтимоий сиёсати. Бу ҳолат халқаро жамоатчилик томонидан ҳам тан олинади, — дейди Фарход Мамажонов.

Унинг ҳикояси — иқтисодиёт ва инсонларга барқарор инвестициялар узоқ муддатли ўсиш асосини яратиб, Ўзбекистонни жаҳон тўқимачилик саноатида ишончли ҳамкор сифатида мустаҳкамлашга хизмат қиладиган ярқин мисолдир.

🔗 Интервью ҳақида батафсил маълумот — яқин орада сайтимизда.

Батафсил ўқиш Афғонистон Зелал Текстил  билан ҳамкорлик қилмоқда