"Яндекс Фабрика" статистикаси: Денимга талаб ортмоқда. Ўзбекистон кучли ўйинчилар қаторига кириш имконияти бор

Денимга бўлган талаб изчил ортмоқда. “Яндекс Фабрика” маълумотларига кўра, 2025-йилнинг биринчи чорагида Россияда жинси кийимларга бўлган қизиқиш 2024-йилнинг шу даврига нисбатан 2 баробар ошган. Бу шунчаки статистика эмас — бу бир сигнал. Оммавий харидор эндиликда табиий матолардан тайёрланган универсал кийимларни танламоқда.
Шу фонда “Яндекс Фабрика” жамоаси Мутед бренди ассортиментни кенгайтирди — янги коллекцияга жинси матосидан тикилган шортиклар, шимлар, юбкалар ва кўйлаклар қўшилди. Турли зичликдаги матолар ишлатилиб, киймларни қулай ва "нафас олувчи"лигини таъминлаш учун лиоцелл қўшилган.
Бу ўзбек ишлаб чиқарувчилари учун нимани англатади?
Бугунги кунда мамлакатда 20 дан ортиқ корхона жинси мато ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаради, уларнинг умумий қуввати йилига 78,0 минг квадрат метр мато ва 31,8 минг дона маҳсулотни ташкил этади. 2025-йилнинг дастлабки уч ойида жинси экспорти 5,2 миллион АҚШ долларига етди. Ва бу — фақат бошланиши.
Соҳадаги етакчилар, масалан, “Африсуёб Жеанс” ва “Бухоро Cotton Техтиле”, ҳар йили ўн минглаб квадрат метр мато ва минглаб тайёр маҳсулот ишлаб чиқармоқда. Аммо агар талаб шу суръатда ўсишда давом этса, бозор янада кўпроқ маҳсулотга эҳтиёж сезади.
Энди ягона савол қолмоқда: жинси кийимлари ассортиментини кенгайтираётган брендларга ким биринчи бўлиб шунчаки мато эмас, балки тайёр, замонавий ва технологик жиҳатдан мукаммал ечимларни таклиф қила олади?
Талаб бор. Қувватлар бор. Энди — таклиф қилиш қолган, холос.
