🎓Университет формacи: Мажбуриятми ёки анъана?

Ўзбекистон олий таълим муассасаларида 2025-йил 1-августдан бошлаб талабалар ва ўқитувчилар учун ягона форма жорий этилиши режалаштирилган. Хар бир олий ўқув юрти ўз тарихи ва замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда кийим услубини ишлаб чиқади. Бу қарорнинг мақсади – тартиб, интизом ва тенгликни таъминлаш.
Бошқа давлатларда, ҳозирги кунда, жумладан деярли 10 асрлик тарихга эга Буюк Британиянинг машҳур Оксфорд университетида форма фақат расмий тадбирлар – имтиҳонлар, матрикултация (талабалар рўйхатига киритиш маросими) ва битирувда талаб қилинади. Кундалик ҳаётда талабалар ўз услубида кийинишлари мумкин.
Сизнинг фикрингиз қандай? Форма мажбурий бўлиши керакми ёки шахсий эркинликни сақлаш яхшими? Фикрларингизни изоҳларда қолдиринг 👇
