Риетер компаниясида раҳбарият алмашинуви

Риетер компанияси Даниэль Липпунерни янги CEO лавозимига тайинлаганини эълон қилди. У 2026-йил 1-ноябрдан ўз лавозимига киришади. Шу билан бирга, Томас Эттерли 2026-йил 31-октябрда CEO лавозимини тарк этади.
Даниэль Липпунер тўқимачилик машинасозлиги ва саноат соҳасида катта тажрибага эга. Унинг профессионал фаолияти давомида Саурер Гроуп компаниясида CEO сифатидаги фаолияти, Оэрликон Техтиле Components раҳбари сифатидаги тажрибаси, Осиё бозорларидаги фаолияти ва саноат трансформацияси бўйича тажрибаси мавжуд. Шунингдек, Ҳеберлеин Течнологй орқали кимёвий толалар йўналиши билан ҳам яқиндан боғлиқ тажрибага эга.
Ушбу тайинлов Ўзбекистон тўқимачилик саноати учун ҳам алоҳида қизиқиш уйғотади. Риетер Ўзбекистон бозоридаги йирик тўқимачилик ускуналари етказиб берувчилардан бири бўлиб, компаниянинг Тошкент шаҳрида Риетер Техтилсйстемен LLC номли ваколатхонаси мавжуд. Ушбу тузилма савдо ва сервис хизматларини амалга оширади.
Бугунги кунда Риетер нафақат пахта ва бошқа калта толалардан ип ишлаб чиқариш учун анъанавий технологияларни, балки кимёвий толалар, рақамли ечимлар ва замонавий йигириш технологиялари йўналишларини ҳам ривожлантирмоқда.
Раҳбариятдаги ушбу ўзгариш компаниянинг ривожланишида муҳим босқичга тўғри келмоқда. Айниқса, Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистон каби тўқимачилик саноати жадал ривожланаётган бозорлар учун Риетер стратегиясидаги келгуси ўзгаришлар катта қизиқиш уйғотади.
