Ўзбекистон

2025 йил 1 октябрь кунидан бошлаб И ва ИИ тоифадаги технологик жараёнларга эга корхоналар “Яшил сертификат”га эга бўлиши шарт бўлади

2025 йил 1 октябрь кунидан бошлаб I ва II тоифадаги технологик жараёнларга эга корхоналар “Яшил сертификат”га эга бўлиши шарт бўлади

2025 йил 15 апрель куни Вазирлар Маҳкамасининг 230-сонли “Ўзбекистон Республикасида маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнларида технологик жараёнларни экологик сертификатлаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

Бу нимани англатади?

2025 йил 1 октябрдан бошлаб, атроф-муҳитга таъсири бўйича И ва ИИ тоифаларга кирадиган технологик жараёнларга эга корхоналар фаолиятини давом эттириши учун амалдаги “Яшил сертификат”га эга бўлиши мажбурий бўлади.

Енгил саноат соҳасида ушбу тоифага кирадиган корхоналар:

И тоифа (юқори хавф): Тери ошловчи корхоналар;

ИИ тоифа (ўрта хавф): Чармни бўяш ва лаклаш, қоғоз ва картон ишлаб чиқариш, пахтани қайта ишлаш, бўёқ ва оқартириш линиялари мавжуд бўлган ип йигирув ва тўқув фабрикалари.

“Яшил сертификат” Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар учун мувофиқлик сертификати олишда мажбурий ҳисобланади.

Экологик сертификатлаш фақат аккредитациядан ўтган юридик шахслар томонидан амалга оширилади. Агар тадбиркорлик субъекти 2026 йил июлигача экологик сертификатлаш бўйича шартнома тузса, сертификатлаш ишлари бепул амалга оширилади. Сертификат 5 йил муддатга берилади.

Қарорнинг тўлиқ матни билан Norma.uz сайти орқали танишишингиз мумкин.

Батафсил ўқиш Транспорт соҳасидаги ишчилар махсус кийим билан бепул таъминланади