Ўзбекистон

2025-йилнинг икки ойида Ўзбекистон $403,7 миллионлик тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилди

2025-йилнинг икки ойида Ўзбекистон $403,7 миллионлик тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилди

2025-йилнинг январ-феврал ойларида тўқимачилик маҳсулотлари экспорти 22,4%га камайиб, $403,7 миллионни ташкил этди.

Экспорт қилинаётган тўқимачилик маҳсулотлари таркибида асосий улушни тайёр тўқимачилик маҳсулотлари – 45,0% ва калава ип – 35,0% эгаллади. Кейинги ўринда трикотаж мато – 11%, газламалар – 6%, пайпоқлар ва гиламлар эса мос равишда 2% ва 1%ни ташкил этди.

Жами, Ўзбекистоннинг саноат корхоналари 122,2 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарди.

Шунингдек, тўқимачилик чиқиндилари ишлаб чиқариш 27,5%га ўсди.

Батафсил ўқиш Тошкентда янги Леви'с дўкони очилди