Дунёда

2030-йилгача second ҳанд бозори $360 млрдга етадими?

2030-йилгача second hand бозори $360 млрдга етадими?

Бостон Consulting Гроуп ва Вестиаире Collective компаниялари ўтказган тадқиқотга кўра, 2030-йилгача мода ва хашамат маҳсулотларининг қайта сотув бозори 360 миллиард доллар ҳажмига етади. Бу бозор кийилган кийим-кечак, пойабзал ва бошқа маҳсулотларнинг савдосидан иборат бўлиб, жадал суръатларда ўсмоқда. Ҳозирги вақтда бу соҳа глобал мода бозорининг тахминан 8 фоизини ташкил қилади.

Европа давлатларида экология ва барқарорлик муҳим аҳамият касб этса, АҚШда харидорлар асосан маҳсулотнинг нархи ва брендга катта эътибор қаратмоқда. Кўплаб одамлар сифатли ва арзон кийим-кечак олиш учун айнан қайта сотув бозоридан фойдаланмоқда. Айниқса, Ген З авлоди бу бозорга катта қизиқиш билан ёндашмоқда.

Яқинда Европада маҳсулотларнинг ҳақиқийлигини текшириш учун рақамли паспортлар жорий қилинади, бу эса харидорлар учун қўшимча ишонч ҳосил қилади.

Шу билан бирга, қайта сотув бозори брендлар учун янги мижозлар топиш ва харидорлар билан узоқ муддатли алоқалар ўрнатиш учун муҳим майдон бўлиб хизмат қилмоқда.

Батафсил ўқиш "Экокожа" ва "экомех" тушунчаларида нима англашилмовчилик бор?