Ўзбекистон

$4,4 млн қийматида махсулот экспорт қилган "Ҳелен Техтиле"

$4,4 млн  қийматида махсулот экспорт қилган "Helen Textile"

Ўзбекистонда маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган муваффақиятли корхоналар сони ортиб бормоқда. Шундай етакчи корхоналардан бири — Жиззах вилояти Фориш туманида фаолият юритаётган “Ҳелен Техтиле” корхонасидир.

“Ҳелен Техтиле” корхонаси божхона ҳудудида қайта ишлаш режимидан самарали фойдаланиб, импорт қилинган хомашёни юқори сифатли тайёр махсулотга айлантирмоқда ва уларни хорижий бозорларга экспорт қилмоқда. Жорий йил давомида корхона 4,4 миллион АҚШ доллари қийматида махсулот экспорт қилди.

Бугунги кунда “Ҳелен Техтиле” да 500 нафарддан ортиқ аёллар доимий иш билан таъминланган бўлиб, бу Президент томонидан белгиланган аёллар бандлигини ошириш ва янги иш ўринлари яратиш мақсадларига тўлиқ мос келади. Корхонанинг тайёр махсулотлари асосан Италия, Австрия, Англия ва Германия каби ривожланган давлатларга экспорт қилинмоқда, бу эса унинг халқаро бозордаги обрўсини ва рақобатбардошлигини намойиш этади.

Шундай қилиб, “Ҳелен Техтиле” нафақат маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантиришга ҳисса қўшмоқда, балки экспортга йўналтирилган замонавий корхона сифатида минтақа иқтисодиётида муҳим ўрин тутмоқда.

Батафсил ўқиш Ўзбекистонда пахтачилик: иқтисодий локомотив ва экологик синов