А. Султонов лавозимидан озод этилди

Бугун мамлакатимизда саноат тармоқларини ривожлантиришга бағишланган муҳим видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Шавкат Мирзиёев томонидан ўтказилган йиғилишда Ўзчармсаноат уюшмаси раиси А. Султонов лавозимидан озод этилди.
Йиғилишда пойабзал ишлаб чиқаришда мода тез ўзгараётгани, корхоналар замон талабига мос ишламаса рақобатга чиқа олмаслиги таъкидланди. 972 та корхонанинг 378 таси тўхтаган, 120 таси қувватининг ярмидан кам ишлаяпти, айрим хомашё импортга қарамлигича қолмоқда.
Ўтган йили ваъда қилинган 250 млн долларлик экспорт режасининг ҳам 40 фоизи бажарилмагани айтилди. Йиғилишда соҳани ислоҳ қилиш ва ишлаб чиқаришни замонавийлаштириш бўйича вазифалар белгиланди.
