Абдуқодир Ҳусанов: Бутсалардаги Ўзбекистон байроғи — ватанпарварлик тимсоли

Англиядаги “Манчестер City” клуби ўйинчиси, ёш ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов нафақат ажойиб ўйини билан, балки Ватанга бўлган чуқур туйғуси билан ҳам ҳайратда қолдирмоқда.
У Пума компаниясининг янги бутсаларида Ўзбекистон байроғи тасвирланган креатив дизайнни танлади.
Кўк, оқ, яшил ва қизил ранглар, яримой ҳамда 12 юлдуз — барчаси моҳирлик билан бутсага туширилган. Пума логотипи эса ўзбек рамзлари билан уйғунлашган.
Бу бутса оддий спорт анжомлари эмас, балки юртга бўлган ҳурмат ва фахрнинг тимсолидир. Ҳар бир қадам: “Мен Ўзбекистон вакилиман!” деган маънони англатади.
Ҳусановнинг бу ҳаракати нафақат мухлислар, балки бутун Ўзбекистон аҳли ва бошқа кўплаб инсонлар томонидан ҳам илиқ кутиб олинди. Абдуқодир — шунчаки футболчи эмас, у — Ватан элчисидир.
