Адидас ва Пума асосчилари ҳақида Голливуд драмаси суратга олинади

Ади ва Руди Дасслерлар — Адидас ва Пума асосчилари — ўртасидаги адоват Голливуднинг эътиборини тортди. Улар 1925 йилда биргаликда Gebrüder Дасслер компаниясини ташкил этган, бироқ 1930-йилларда жанжаллашиб, Иккинчи жаҳон урушидан кейин ҳар бири ўз йўлига кетган: Адольф 1949 йилда Адидасни, Рудольф эса ундан олдинроқ Пума (дастлаб РУДА) брендига асос солган.
Уларнинг ҳикояси асосида Но Фат Эго кинокомпанияси янги фильм тайёрламоқда. Сценарий муаллифи — Нетфлихъдаги "Озарк" сериали муаллифи Марк Уильямс, ва Дасслерлар авлодлари лойиҳани қўллаб-қувватлаган.
Бу фильм 2016 йилда Германияда чиққан “Биродарлар дуэли: Адидас ва Пума тарихи” телефильмидаги воқеалардан сўнг экранга чиқадиган иккинчи йирик картина бўлади. Дасслерлар ёшлигидан отасига спорт поябзали тикишда ёрдам беришган ва ўз инновацияларини олиб киришган: Ади алмаштириладиган тишли бутса, Руди эса винтли тишларга эга ортопедик тагликли бутса яратган.
