Адидасъдан ҳайвонлар учун эксклюзив кийимлар коллекцияси

Адидас Оригиналсънинг Хитойдаги филиали ўзининг инновацион ёндашуви билан нафақат инсонлар, балки ҳайвонлар учун ҳам замонавий кийимлар яратмоқда. Энди севимли ит ва мушукларингиз учун махсус ишлаб чиқилган кийимлар коллекцияси тақдим этилди.
Ушбу янги тўплам нафақат чиройли кўринишга эга, балки ҳайвонлар учун қулайлик ва функционалликни ҳам таъминлайди.
Коллекцияда қуйидаги маҳсулотлар мавжуд:
- Иситувчи капюшонли курткалар
- Бренд рангларидаги бомберлар ва жилетлар
- Шаффоф ойначали, вентиляцияли рюкзаклар
- Адидас логотипи туширилган футболкалар
- Замонавий бўйинбоғлар ва поводкалар
Нарҳлар:
- Футболкалар — ¥199 (тахминан 370 000 сўм)
- Рюкзаклар — ¥899 (тахминан 1 550 000 сўм)
📍 Ушбу коллекция Шанхайдаги Адидас Оригиналс дўконида биринчи марта намойиш этилди ва ҳозирда онлайн савдода ҳам мавжуд.
