Дунёда

Адидас'дан янги йўналиш: иш учун инновацион пойабзал

Adidas'дан янги йўналиш: иш учун инновацион пойабзал

Адидас компанияси ГЛО Брандс билан ҳамкорликда ишчи ва ҳимоя пойабзаллари ишлаб чиқаришни бошламоқда. Янгидан яратиладиган Адидас Про Work линейкаси қурилиш, логистика ва техник хизмат соҳаларида фаолият юритувчи мутахассислар учун мўлжалланган.

Биринчи коллекция 2026 йилнинг иккинчи чорагида тақдим этилади. Унда Адидасънинг замонавий дизайни ГЛО компаниясининг хавфсизлик технологиялари билан уйғунлашади.

Пойабзаллар зарбага чидамли, сирпанмас ва бошқа саноат стандартларига тўлиқ жавоб беради. Бу Адидас учун ишчи кийим-бош бозоридаги илк қадам бўлиб, компаниянинг янги ривожланиш йўналишларидан бирига айланиши мумкин.

Батафсил ўқиш Wildberries Тошкентда 53 минг кв.м майдонга эга логистик марказ очди