Wildberries Тошкентда 53 минг кв.м майдонга эга логистик марказ очди

Wildberries компанияси Тошкентнинг Сергели туманида 53 минг кв.м майдонга эга, кунига 500 мингтагача буюртмани қайта ишлай оладиган логистик марказни ишга туширди. Янги объект 500 га яқин иш ўрни яратади.
Омбор 2025 йил 13 октябрдан маҳсулот қабул қилишни бошлади. Ҳозирча фақат борти 90 см дан баланд транспорт воситалари қабул қилинмоқда, яқин кунларда эса паст бортли машиналар учун ҳам шароит яратилади.
Эндиликда маҳаллий сотувчилар товарларини ушбу омборда сақлаб, Wildberries орқали жўнатиш имкониятига эга бўлди.
