“Ал Азиз Траде Импекс” ўз фаолиятини кенгайтирмоқда

Наманган вилоятининг Янги Наманган туманида фаолият юритаётган “Ал Азиз Траде Импекс” МЧЖ ўз ишлаб чиқариш қувватларини босқичма-босқич кенгайтирмоқда. 2025-йилда ташкил этилган корхона бугунги кунда ип, бўёқ ва тикув маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўналишида самарали фаолият олиб бормоқда.
Корхонада 30 нафар маҳаллий фуқаро доимий иш билан таъминланган бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнида 400 дан ортиқ турдаги маҳсулотлар тайёрланмоқда ва маҳаллий бозорларга етказиб берилмоқда. Бу эса ҳудудда аҳоли бандлигини ошириш ва ички бозорни сифатли маҳсулотлар билан таъминлашга хизмат қилмоқда.
Келгусида корхона экспорт салоҳиятини кенгайтиришни мақсад қилган. Хусусан, 2026-йилдан бошлаб Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларига маҳсулот экспортни йўлга қўйиш режалаштирилган.
“Ал Азиз Траде Импекс” МЧЖ фаолияти нафақат маҳаллий саноат ривожига, балки минтақанинг экспорт имкониятларини кенгайтиришга ҳам муҳим ҳисса қўшиши кутилмоқда.
