Ўзбекистон

"Арнасой Ассет Тех" қайта тикланиб икки баробар кенгаймоқда

"Arnasoy Asset Tex" қайта тикланиб икки баробар кенгаймоқда

Жиззах вилоятининг Арнасой туманида жойлашган “Арнасой Ассет Тех” корхонаси узоқ танаффусдан сўнг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилдаги қарорига мувофиқ “Миллий банк” сармояси асосида 2024 йил май ойида тўлиқ қувватда иш бошлади. Ҳозирда 250 нафар ходим доимий иш билан таъминланган. 2025 йил бошигача бу рақам 500 нафарга етказилиши режалаштирилган.

Малакали ишчи кучи эҳтиёжи туфайли, Жиззах шаҳри ва бошқа туманлардан тижорат тажрибасига эга тиқувчилар жалб этилмоқда. Улар учун бепул транспорт, овқатланиш, иш кийимлари ҳамда дуал таълим тизими асосида ўқитиш йўлга қўйилган.

Маҳсулот сифати юқори даражада таъминланмоқда — хомашё ва мутахассислар Туркиядан таклиф этилган. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар нафақат ички бозорда, балки Россияга ҳам экспорт қилинмоқда. Ҳозирда яна бешта давлат билан ҳамкорлик юзасидан музокаралар олиб борилмоқда.

Батафсил ўқиш Ўзбекистон ва глобал болалар тўқимачилик бозори: Нишани эгаллаш вақти келди