Ўзбекистон

Аёллар бизнесини ривожлантириш учун Узум Маркет ва Ҳамроҳ'дан махсус лойиҳа

Aёллар бизнесини ривожлантириш учун Uzum Market ва Hamroh'дан махсус лойиҳа

Президентнинг “Оила ва аёлларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Узум Маркет ва Ҳамроҳ ҳамкорлигида аёлларни қўллаб-қувватлаш учун “Аёллардан меҳр билан” номли янги маҳсулотлар тўплами ишга туширилди. Унда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги, жумладан Ҳамрох кўмагидаги аёл тадбиркорларнинг маҳсулотлари жамланган.

Тўплам Узум Маркет иловаси ва сайтида ушбу ҳавола орқали мавжуд бўлиб, кийим-кечак, аксессуарлар, озиқ-овқат, уй-рўзғор буюмлари каби турли маҳсулотлар таклиф этилади. Маҳсулотлар мунтазам янгиланиб боради.

Лойиҳа аёлларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бизнесини ривожлантириш, янги мижозларга чиқиш, билим олиш ва грант ютиш имконини беради. Шу билан бирга, 2025 йилда 12 та, 2026 йилда эса 24 та электрон тижорат бўйича маҳорат дарси ўтказилади.

Батафсил ўқиш Андижон тўқимачилик маҳсулотлари энди АҚШ бозорида