Беларусь ва Доғистон енгил саноат соҳасида қўшма лойиҳани амалга оширмоқда

Беларусь ва Доғистон енгил саноатни ривожлантириш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда.
Доғистон Россияда ингичка қўй жуни етказиб берувчи етакчи ҳудуд ҳисобланади. 2025-2028 йилларга мўлжалланган келишувга мувофиқ, Доғистондан Беларусьга ювилган жун экспорти ҳажми оширилади ҳамда қўшимча сепараторлар етказиб бериш кўзда тутилган.
Шунингдек, икки томонлама келишув асосида жундан мактаб формалари ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳа ташкил этилади. Бу лойиҳада ООО “Кавказ ипак” ва ОАО “Камволь” компаниялари фаол иштирок этади.
Беларус делегацияси Дагистонда саноат ва тўқимачилик корхоналари билан танишиб, минтақалар ўртасида иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш аҳамиятини алоҳида таъкидлади.
