Бишкекда ўтказилган қирғиз тикувчилик маҳсулотлари ярмаркаси – саноат ривожига кучли туртки бўлди

7–9 ноябрь кунлари пойтахтнинг Эски майдонида Қирғиз тикувчилик маҳсулотлари ярмаркаси муваффақиятли ўтказилди. Тадбир Қирғиз тикувчилар ассоциацияси томонидан «Қирғиз Экспорт» маркази ва Бишкек шаҳар ҳокимлиги кўмагида ташкил этилди.
Economist.kg ахборот агентлиги хабар беришича, ярмарканинг асосий мақсади — маҳаллий фабрикаларни қўллаб-қувватлаш, миллий тикувчилик маҳсулотларини тарғиб этиш ва соҳа бўйича бизнес алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат.
Тадбир доирасида қуйидаги фаолиятлар амалга оширилди:
• Маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан кийим-кечак ва тўқимачилик маҳсулотларини бевосита сотиш;
• Қирғизистоннинг етакчи тикувчилик корхоналарининг иштирок этиши;
• Маҳаллий ишлаб чиқарилган сифатли маҳсулотларнинг кенг ассортименти;
• Арзон нархлар ва харидорларнинг юқори қизиқиши.
Мазкур ярмарка Қирғизистон тикувчилик саноатини ривожлантириш йўлида муҳим қадам бўлиб, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар салоҳиятини намоён этди ва ички бозорда сифатли миллий маҳсулотларга бўлган талаб ортиб бораётганини кўрсатди.
