''Бизникиларни бил” — Миллий брендлар танлови

Аввалроқ “Бизникиларни бил” номли миллий брендлар танлови ҳақида маълумот берган эдик. Пойтахтимизда мазкур танловнинг биринчи марафони бўлиб ўтди.
Тадбирда тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, дизайн ва технология соҳаларида фаолият юритувчи тадбиркорлар иштирок этиб, ўз маҳсулотлари ҳамда ғояларини тақдим этдилар.
Ғолибларга Россия бозорига чиқиш имконини берувчи сертификатлар топширилди. Энг сара лойиҳалар миллий ва халқаро кўргазмаларда намойиш этилади.
Шунингдек, танлов ишлаб чиқарувчилар ва инвесторлар учун самарали мулоқот майдони сифатида хизмат қилди. Бундай ташаббуслар маҳаллий тадбиркорлар учун янги имкониятлар эшигини очиши шубҳасиз.
