Ўзбекистон

Бухара Азтекс: Тайёр тўқимачилик маҳсулотлари АҚШга экспорт қилинмоқда

Бухара Азтекс: Тайёр тўқимачилик маҳсулотлари АҚШга экспорт қилинмоқда

Бухоро саноати халқаро бозорга янги босқичда чиқмоқда. Бухоро Божхона бошқармаси экспорт жараёнида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни олдини олиш чораларини кўрмоқда.

Шу мақсадда божхона ходимлари “Бухара Азтекс” МЧЖда АҚШга экспорт бошланишидан олдин навбатдаги ўрганишни ўтказди. Корхона 2026–2027 йилларда АҚШнинг “Либертй” LLC компаниясига 60 миллион долларлик тайёр тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш бўйича шартнома имзолади. Божхона ходимлари корхонага қайта ишлаш режими ва экспорт имтиёзлари бўйича батафсил тушунтириш берди.

Ҳозирда “Бухара Азтекс” Германия, Польша ва Россияга ҳам маҳсулот экспорт қилмоқда; жорий йилнинг ўтган даврида 368 тонна, қиймати 4 миллион долларлик маҳсулот ташқи бозорларга юборилди. Мулоқот давомида экспорт жараёнида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни олдини олиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Батафсил ўқиш Арт Софт Ҳолдинг Польшада савдо уйини очди