Бухорода янги тикивчилик корхонаси иш бошлади

Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида фаолият юритувчи “Парвоз плюc файз барака” МЧЖ ўз фаолиятини кенгайтириб, Жиғачи маҳалласида замонавий тикивчилик корхонасини ишга туширди.
Янги лойиҳа доирасида 110 нафар хотин-қиз доимий иш билан таъминланди. Корхонада кийим-кечак ва махсус иш кийимлари ишлаб чиқарилмоқда.
Яқин келажакда маҳсулотларни экспорт қилиш режалаштирилган бўлиб, бу ҳудуд иқтисодий ривожига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.
Шунингдек, корхона политехникум билан ҳамкорликда дуал таълим тизимини йўлга қўйиб, ўқувчиларга амалиёт ўташ ва иш ҳақи олиш имконини яратмоқда.
💬 Бу лойиҳа нафақат иш ўринлари, балки ёшлар учун янги имкониятлар ҳам яратмоқда.
