Ўзбекистон

Бухорода заргарлик кластери иш бошлади

Бухорода заргарлик кластери иш бошлади

Бухоро вилоятида заргарлик саноатини ривожлантириш йўлида муҳим қадам қўйилди. Шаҳар ҳудудида замонавий заргарлик кластери ўз фаолиятини бошлади. Лойиҳа қиймати 38 млрд сўмни ташкил этади. ''НБУ Jewelry Гроуп МЧЖ'' ҳамда туркиялик ҳамкорлар томонидан ташкил этилган ушбу марказ йилига 300 килограммгача заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш қувватига эга. Кластер доирасида 100 та янги иш ўрни яратилди.

Мазкур лойиҳа ҳудуд саноат салоҳиятини янада ошириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда заргарлик маҳсулотлари экспортини кенгайтиришга хизмат қилади. Бу ташаббус Бухоронинг қадимий заргарлик анъаналарини замонавий ишлаб чиқариш билан уйғунлаштиришга хизмат қилади.

Батафсил ўқиш Ўзбекистоннинг миллий либослари дунёда эътироф этилмоқда