Ўзбекистон

“Букҳара Cotton Техтиле” ва “Зарҳал Гроуп” аёллар бандлигини таъминлашда стратегик ҳамкорликни бошлади

“Bukharа Cotton Textile” ва “Zarhal Group” аёллар бандлигини таъминлашда стратегик ҳамкорликни бошлади

Жамиятда аёлларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг муносиб ўрин эгаллашига хизмат қилувчи яна бир муҳим қадам қўйилди.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Аёлларни реабилитация қилиш маркази ташаббуси билан “Букҳара Cotton Техтиле” ва “Зарҳал Гроуп” ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Мазкур ҳужжат зўравонликдан жабр кўрган аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни иш билан таъминлаш, касбий кўникмаларини ривожлантириш ҳамда иқтисодий мустақиллигини мустаҳкамлашга қаратилган.

Ҳамкорлик доирасида хотин-қизларни мавжуд бўш иш ўринларига жойлаштириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш механизмларини янада кучайтириш режалаштирилган.

Бундай ташаббуслар аёлларнинг ҳаётида янги имкониятлар эшигини очиб, уларнинг жамиятдаги фаоллигини оширишга хизмат қилади.

Батафсил ўқиш Ўзбекистон ва Афғонистон тўқимачилик соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда