Дунёда

Чанелъдан 2026 йилги Круиз Коллекцияси

Chanel’dan 2026 йилги Круиз Коллекцияси

2026 йилда мода оламида бизни нима кутмоқда? Янги тенденциялар, классик услублар ёки кутилмаган коллаборацияларми?

🌏Дунёга машҳур Франция модалар уйи Чанел ўзининг 2026 йилга мўлжалланган қарашини – Круиз коллекциясини Италиядаги Комо кўли бўйида жойлашган афсонавий Вилла дъЕсте да тақдим этди.

Бренд вакилларининг таъкидлайдики:
Янги коллекция – бу кинематографик гламурга бағишланган ўзига хос мадҳиядир. Унда Чанел услубининг классик элементлари — твид, маржон тақинчоқлар, нафис қўлқоплар — замонавий модадаги долзарб тенденциялар — воланлар, ғайриоддий сумкалар ва кўп қаватлилик билан мувозанатли тарзда уйғунлашган.

Ишонч билан айтиш мумкинки, ушбу коллекция нафислик ва замонавийликни бирлаштиргани боис кўплаб эътиборларни ўзига тортади.

Батафсил ўқиш Туркияда ипак ишлаб чиқариш: Бизнес учун янги имкониятлар