Дунёда

ЧатГПТ энди кийим харидида ҳам ёрдам беради

ChatGPT энди кийим харидида ҳам ёрдам беради

Кийим танлашда кўпчиликда, айниқса аёлларда, катта муаммо юзага келади. ЧатГПТ сизга бу борада ёрдам беради.

Эндиликда ОпенАИ компаниясининг ЧатГПТ сунъий интеллект платформасидаги янги функция фойдаланувчиларга кийим-кечак харид қилишда маслаҳат бериши мумкин. Янги тизим оддий ҳаволалар тақдим этиш билан чекланмай, фойдаланувчи эҳтиёжларига мос маҳсулот тавсия қилади, нархларни таққослайди ва турли дўконлардаги вариантларни кўрсатади.

Мазкур ёндашув реклама сервисларидан фарқли равишда холис ва фойдаланувчи манфаатига йўналтирилган бўлиб, харид жараёнини соддалаштириш ва тезлаштиришга қаратилган. ОпенАИ вакилларининг айтишича, бу хизматдан фойдаланиш аллақачон оммалашмоқда ва у бошқа соҳаларга ҳам кенгайтирилиши мумкин.

Батафсил ўқиш Wildberries’да ўзбек махсулотлари “Маде ин Узбекистан” бренди остида