Ўзбекистон

«ЧУСТ ТЕХТИЛЕ» фаолияти кенгаймоқда: $10 млнлик янги лойиҳалар

«CHUST TEXTILE» фаолияти кенгаймоқда: $10 млнлик янги лойиҳалар

Наманган вилоятида саноатни ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш йўлида муҳим қадам қўйилмоқда. Наманган вилояти Чуст туманида жойлашган «ЧУСТ ТЕХТИЛЕ» МЧЖ томонидан қиймати $10 млн бўлган янги лойиҳалар амалга оширилмоқда.Ушбу лойиҳалар доирасида корхонада тайёр трикотаж маҳсулотлар, маиший кимё ва косметика воситалари ишлаб чиқарилади.

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов корхонага ташриф буюриб, лойиҳаларнинг амалга оширилиши жараёни билан танишди ҳамда тегишли масалалар юзасидан масъулларга топшириқлар берди.

Лойиҳалар ишга туширилгач, 1000 та янги иш ўрни яратилади, йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 370 миллиард сўмни ташкил этади. Маҳсулотлар МДҲ ва Европа давлатларига қарийб 30 миллион АҚШ доллари миқдорида экспорт қилинади.

Мазкур лойиҳалар ҳудуд иқтисодиёти, аҳоли бандлиги ҳамда экспорт кўрсаткичларининг барқарор ўсишига хизмат қилади.

Батафсил ўқиш “Глобал Техтиле” ва АҚШ: барқарор пахта-тўқимачилик соҳасида ҳамкорлик