Чустда 4,2 млрд сўмлик тикув цехи ишга тушди

Наманган вилояти Чуст туманида "Чуст Ўктамжон Сервис" корхонасининг "Чуст Асадбек Кумуш Келажак" янги тикув цехи фойдаланишга топширилди.
2024 йилда корхона 1,0 млн доллардан зиёд экспорт қилган. Янги цехга 4,2 млрд сўм сарфланиб, 100 та янги иш ўрни яратилди. Ҳозирда умумий 300 нафар ишчи доимий иш ўрнида фаолият кўрсатмоқда.
Корхона раҳбари Санобар Тожибаева Тадбиркор аёл сифатида Президент Фармони билан "Дўстлик" ордени билан тақдирланган.
Тақдимот маросимида туман ҳокимлиги, нуронийлар ва тадбиркорлар иштирок этди.
