Ўзбекистон

Яндех Го Тошкентда ўзининг маркетплейсини ишга туширди

Yandex Go Тошкентда ўзининг маркетплейсини ишга туширди

Marketplace Яндех Го Ўзбекистонда ишга тушди. Ҳозирда хизмат пойтахтда ва Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида мавжуд, аммо келажакда унинг географик қамрови кенгайтирилиши режалаштирилган.

Маркетплейсда турли ишлаб чиқарувчилар ва брендлар томонидан таклиф этилган кийим-кечак, тўқимачилик маҳсулотлари, ва шу билан бирга электроника, маиший техника, косметика ва бошқа товарлар сотилмоқда. Харидорлар Яндех Сплит хизмати орқали бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятидан фойдаланишлари мумкин.

Шунингдек, компания Яндех Factory бренди остида компьютерлар, электроника аксессуарлари, техника ва уй-рўзғор буюмлари, электр асбоблари, ўйинчоқлар ва болалар маҳсулотларини ишлаб чиқаришни бошлади.

Ҳозирда 60 та буюртма олиш пунктлари ишламоқда, йил охиригача Ўзбекистонда пунктлар тармоғини 250 та нуқтагача кенгайтириш режалаштирилган.

Батафсил ўқиш Жиззах вилоятида 60 миллион долларлик саноат зонаси ташкил этилмоқда