Электрон тижоратда янги солиқлар жорий этилмоқда

Ўзбекистонда электрон тижорат солиқларини ошириш орқали бозорни тартибга солиш ва даромадларни ошириш мақсадида, 2026-йил 1-январдан бошлаб маркетплейсдаги сотувчилар учун солиқ тизимида ўзгаришлар киритилади. Электрон тижорат фойда солиғи 10% дан 15% гача, айланма солиқ эса 3% дан 4% гача оширилади.
Бу ўзгаришлар натижасида, сотувчилар энди бизнес режаларини солиқларни ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиши ва фаолиятини шу талабларга мувофиқ олиб бориши зарур бўлади.
