Ўзбекистон

Еuronews: "Бир вақтлар Ипак йўли Шарқ ва Ғарбни боғлаган. Бугун эса ўзбек тўқимачилиги яна маданиятлар ўртасидаги кўприкка айланмоқда"

Еuronews: "Бир вақтлар Ипак йўли Шарқ ва Ғарбни боғлаган. Бугун эса ўзбек тўқимачилиги яна маданиятлар ўртасидаги кўприкка айланмоқда"

Яқинда Euronews телеканали учун тайёрланган репортажда журналист Галина Полонская ўзбек тўқимачилиги оламига саёҳат қилди. У сӯзана каби анъанавий ҳунармандчилик турлари қандай қилиб жаҳон подиумларини забт этаётганини ўрганди. Унинг Узтех корхоналарига ташрифи замонавий технологиялар билан асрлар давомида сақланиб келаётган анъаналар қандай уйғунлашганини кўрсатди.

"Сӯзана — бу шунчаки нақш эмас, бу Ўзбекистон тарихининг ҳар бир ипида мужассамланган қиссаси".
Полнская таъкидлашича, ўзининг ёрқин ранглари ва мураккаб нақшлари билан машҳур бўлган анъанавий сӯзана қаштаси дунё дизайнерлари орасида тобора оммалашиб бормоқда.

"Илгарилари сӯзанадан асосан интерьерда фойдаланишган. Бугун эса бу нақшлар етакчи мода уйларига илҳом манбаи бўлмоқда. Ўзбек усталари қадимий техника ва услубларни сақлаб қолишмоқда, аммо энди уларнинг ишларини либосларда, аксессуарларда ва ҳатто ҳауте couture коллекцияларида ҳам кўриш мумкин", — дейди Галина.

Тўқимачилик корхоналарига ташриф давомида журналистка Узтех компаниясининг қўл меҳнатини замонавий ишлаб чиқариш жараёнига қандай интеграция қилиб келаётганига гувоҳ бўлди.

"Ўзбекистонда қўл меҳнати ва юқори технологиялар ажойиб тарзда уйғунлашган. Бир цехда маҳоратли усталар мураккаб нақшларни қўлда тикишса, иккинчи цехда, масалан Узтех каби корхоналарда автоматлаштирилган линиялар жаҳон брендлари учун мато тайёрламоқда", — дейди Полонская.

Узтех компанияси вакиллари таъкидлашича, уларнинг мақсади — нафақат меросни асраш, балки уни талабга мос ҳолатга келтириш: "Биз Европа ва АҚШ дизайнерлари билан ҳамкорлик қиламиз. Улар сифат ва аслликни қадрлашади. Бизнинг маҳсулотларимиз — бу анъана ва замонавийлик уйғунлиги".

Euronews репортажида маҳаллий ишлаб чиқаришнинг экологик жиҳатларига ҳам эътибор қаратилди: "Бугунги кунда барқарор мода ҳақида кўпроқ гапирилаётган бир пайтда, ўзбек пахтаси ва табиий бўёқлар муҳим афзалликка айланмоқда. Бу ерда нафақат чиройли, балки жавобгарликка риоя қилган ҳолда тикилади". Узтех каби компаниялар туфайли тўқимачилик анъаналари нафақат сақланиб келмоқда, балки жаҳон мода индустриясининг ажралмас қисмига айланмоқда.

Батафсил ўқиш Абдуқодир Ҳусанов: Бутсалардаги Ўзбекистон байроғи — ватанпарварлик тимсоли